Ассалому алайкум! Инсон ёшлигидан яъни мактаб пайтидан бошлаб беш вақт намоз ўқисаю, кейин ўқишга кирса ва уйидан бошқа жойда яшаса намозга вақт топа олмай, яъни ўқиши билан намоз вақтлари бир хил бўлиб қолса ва фақат бомдотни ўқиса, ўқишни битириб ишга кирганидан кейин хам иши туфайли намоз ўқиёлмаса ва яна фақат бомдотни ўқиса, кейинчалик йиллар ўтиб ишдан кетиб хеч қаерда ишламаса ва яна беш вақт намоз ўқиса. Шундай қилиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Намозни тарк қилишга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Тарк қилган намозларни ҳисоблаб қазосини ўқиш фарз. Валлоҳу аълам!