Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг илтимос

00:00 / 17.06.2012 | eski savollar | 2482
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биздек ожизларга тöг'ри йöл кöрсатиб вақтингизни аямаётганингиз учун Аллоҳнинг öзи Фирдавс жаннатлари билан мукофотласин! Икки олам сарвари бöлган Пайг'амбаримиз билан қöшни бöлишингизни насиб этсин! Хазрат мен учун муҳим бöлган саволга жавоб берсангиз илтимос. Фақатгина сизнинг жавобингиздан кейин бирор иш қилишга жур'ат топишим мумкин,илтимос. Хöжайиним доим бошқа бирор эркакка талпинасан деб тухмат қилаверадилар. Аллоҳга беҳисоб шукурки иккита öг'ил фарзандимиз бор. Уларни ҳам мени фарзандларим эмас деб гумон қилган пайтлари бöлди. Мен Аллоҳдан жудаям қöрқаман. Зино қилишнинг қанчалик катта гуноҳлигини,касофати катталигидан қöрқиб хаёлимда бировга сал чалг'ишдан хам қöрқаман. Аллоҳнинг қахрини келтириб қöйишдан қöрқаман. Öзидан намозхон инсон билан оила қуришни сöраб кöпдан кöп дуо қилганман. Öзига шукурки ниятимга етказган хöжайиним беш вақт намозни адо қиладилар,мен хам имкон қадар қолдирмасдан öқийман. Фарзандларимиз ёш каттаси 2 ёш,кичиги 8 ойлик. Раббим ниятимга етказганида ёш болаларим билан қандай зино хақида öйлашим мумкин! Уйда öтираман. Фақат 2 хафтада ота-онамни кöргани уйга бораман,хöжайиним дежурствада бöлсалар ётгани рухсат берадилар. Ётгани борганингда зино қип келасан дидилар. Дилим жудаям қаттиқ ог'риган. Аллоҳдан қöрқиб итоат қилишга харакат қиламан,лекин кулиб юролмайман шунақа гаплардан кейин. Хöжайиним,қайнанам эса шу уйни ёқтирмисан кимингдир бор дийвуришади. Буларга сабр қилиб келаётгандим энди 2 яшар öг'лимни хам менга қарши қилиб қöйишяпти. Хöжайиним ойини теп диб тептирадилар, қöли билан пахса қилиб ураман диса хурсанд бöлиб кулишади. Хöжайинимдан меҳр кутмиман лекин фарзандларимни солиҳ, одобли,мöмин қилиб тарбиялаб келажакда умидларим катта эди. Энди жудаям қöрқиб қолдим,улар хам бемеҳр бöлиб öсишадими,келажакда нима бöлади хайронман. Хöжайиним жавобимни беринг десанг айт. Лекин мен хечқачон кет димайман. Мани қора қилолмисан. Ота-онангни чақириб бор гапни этгинде кетсен кетвур дидила. Хазрат ажрашаман дисам Аллоҳни қахри кемайдими. Шунча берган не'матига ношукурлик қилган бöламанми? Қандай йöл тутай? Маслахатингизни аяманг илтимос. Аллоҳ рози бöлсин сиздан!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Эрингизга гапи ўтадиган кишилардан ёрдам сўраш керак. Улар сизни орага қўшмасдан унга насиҳат қилишсин. “Бахтиёр оила” Китобини ўқишни йўлга қўйинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat