Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совчи устига совчи қабул қилиш

08:53 / 21.07.2017 | ARSLON | 7215

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир қизга совчи қўйгандим. Ўзи имонли, илмли ва 5 вақт намоз ўқийди. Лекин қизни Онаси Онамга маслахат қилайлик деб бир неча марта қайтариб кутишимизни айтибди. Онам охирги борганда суриштириб биздан кейин яна 2 та совчиларни қабул қилган эканлигини билиб қолибди. Шундай бўлсада бизга на ижобий на салбий жавоб берган. Бошқа совчиларга биз хақимизда айтганми-йўқми билмаймиз, улар хам халигиача келишаётган экан. Аммо бу нотўғрилигини билганим учун бошқа бормаслиги онамга айтдим. Чунки шариатда совчи устига совчи қўйиш мумкин эмаслигини эшитгандим. Саволим шуки энди биз қандай йўл тутишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ҳурмат билан мухлисингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Совчилар бир-бирларини билмасдан совчилик қилиб қўйган бўлсалар зарари йўқ. Бу ерда гап қиз томонда бўлиб, улар қизларини кимошди савдосига қўйгандек қилмасликлари керак. Қиз томон кимга бериш ўзининг ихтиёри, қандай йўл тутиш сизни ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat