Ассалому алайкум! Устозлар мени бувим раҳматли феврал ойида оламдан ўтгандилар. Уч ойдан сўнг аммам раҳматли, 40 кун ўтмасдан яна бир аммам раҳматли, 40 кун ўтмасдан яна бир аммам раҳматли оламдан ўтдилар. Шундан бувим раҳматлининг укалари яқинда оламдан ўтдилар. Барча яқин қариндошларим бувим раҳматли норизо бўлгани учун яқин қариндошларини ўзининг олдига чақирияпти деб бувим раҳматлидан ҳафа бўлишяпти. Шу саволимга илтимос диний жиҳатдан жавоб беринглар. Барча чуқур қайғудамиз нима қилишни билмаяпмиз. Ёрдам беринглар устозлар.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Мунофиқун" сурасида марҳамат қилади:
وَلَن يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاء أَجَلُهَا وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
11. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир. Валлоҳу аълам!