Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

19:58 / 02.01.2016 | Abu Muhammad | 2914

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар яна бир савол билан мурожат килмокчиман. Ота-онамиздан қолган уй мерос сифатидан фарзандлар ўртасида бўлиниши керак. Лекин бизда ҳамма ака-укаларни уй-жой қилиб чиқаргандан кейин, ота-онадан қолган уй кичик укага қолади. Шу ерда бир савол туғилади, шу қолган уй фарзандлар ўртасида бўлинмай қолиб кетса, уйда қолган уканинг зиммасида қарз бўлиб қоладими? Ваҳоланки бундай ҳолат бизда оддий урф бўлиб қолган. Мисол учун уй мерос тариқасида бўлинса, кичик ука қаерга боради? Унга зулим бўлиб қолмайдими? Ака-укаларни уй-жойлик қилишда уканинг ҳам меҳнати синган бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ота-она вафотларидан олдин янги уйларни катта ўғилларига ҳадя қилиб бергани каби, ўзлари ўтирган ҳовли-жойни ўзларидан кейин кимга қолдирмоқчи бўлсалар, ўшанга ҳадя қилиб беришлари ва ихтиёрига топширишлари шарт. Мабодо “биздан кейин сенга” дейилган бўлсаю, ҳадя қилиб ихтиёрига топширган бўлмаса, меросда тақсим қилинади. Ака-укалари ҳам хиссасини ҳадя қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat