Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УНИРЭД карталари

12:01 / 12.10.2020 | Doston Mamatov | 1652

Ассалому алайкум! Кредит олиш, фоиз билан ишлаш харом эканлигидан хабарим бор. Узбекистонда хали Ислом молиялаш тизими кириб келмади, ИншаАллоҳ бу хам булади деган умиддаман. Таксит савдоси биламизки инсонларга бирор кимматрок буюмни олишга енгиллик яратади, аммо бу борада илмим камрок булгани учун сизлардан кушимча маълумот олмокчи эдим. Узбекистонда Универсал Банк "УниРед" карталарини жорий килган. Бу карта фойдаланувчининг ойлик маошига караб лимит килиб маблаг берилади, бу картадан Банк томонидан тасдикланган дуконлардан харид килса булади, картадаги пулни ойма ой давомида тулдириб юриш керак (ишлатилган кисмини тулдириш керак). Банк ишлатилган пулга фоиз куймайди, лекин карта оркали сотиб олинаетган товарнинг нархи, накд пулга олинганга караганда бироз кимматрок булади. Масалан накд пулга 1 миллион сумга олинадиган товар 1 миллион 200 мингга сотилади. Банк уз фойдасини дуконлардан олади. Шуни такидлаш жоизки, банк берган маблагини уз вактида олишни хохлайди, офертада уз вактида тулаш кераклиги ва уз вактида туланмаган холда Банк штраф (пеня) тулашни талаб килиш хукукига эга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нақдга 1 милион насия ёки бўлиб тўлашга 1 миллион 200 минг бўлиши жоиз. Аммо сиз айтгандек 1 млн сўмлик товарни 1 миллион 200 мингга сотилиши нотўғри. Чунки дўконлар банкка берадиганини ўз фойдаларидан беришлари керак. Сизларни яъни карта эгалари устига юкламаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat