Ассалому алайкум! Касбим савдогарлик, савдо пайтида шундан ҳолатлар бўлиб туради. Менинг олдимга давлат корхоналарида ишлайдиган ишчи(снабженец)лар кўп келишади ва пул ўтказиш йўли билан харид қилишни айтишади ва олган молидан фоиз (процент) чиқариб беришни айтишади. Агар фоиз бермаса олмаслигини ҳам айтади. Фоизни молнинг нархига қўшилади, бу ҳақида давлат корхона рахбарининг хабари бўлмаса керак. У одамнинг ўзи ҳар хил баҳоналарни айтди. Шу савдо мен учун ҳам харидор учун ҳам тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам!