Ассалому алайкум! Битта ишхонада ишлар эдим, у ердан кеттим, лекин битта одам у ерда у ишхонани хақини еб пулини ўмарар экан. Ўзини товушли сообщениесини юворди у одам кандай алдашини ўзи этиб туриди, бухтон эмас, шунга жуда қаттиқ жахлим чиқди шуни айтиб берсам шу ишини гунох бўлмадими? Ёки билмаганга олиб тинч юраверейми, билиб туриб индамасам хам гунох бўлмасмикин?
– Ва алайкум ассалом! Ўша кишига қилган иши ҳаром экани ва ўғирлаган барча нарсаларини эгаларига қайтиб бериши шартлигини етказинг. Тавба қилиб, бу ишидан тийилса ва ҳақларни эгаларига қайтарса жуда яхши. Тийилмаса ўша ишхона раҳбариятига етказинг. Валлоҳу аълам!