Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари."Мусулмоннинг бир хил о'тган куни залолатда" Расулуллоҳ САВ дан шундай ҳадис борми?Агар бо'лса, мусулмон одам динда, илмда, касб-корида о'з-о'зини ривожлантириб, янгиликка интилиб бориши керак деган ма'нони ифода этадими? Одобсизлик қилган бо'сам узр.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Залолат дегани адашув, нотўғри йўл, Исломдан бошқа йўл деганидир. Сиз айтган гапларга юқорида келтирган ва ҳадис деган жумлангиз мутлақо тўғри келмайди.