Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дард

16:25 / 28 февраль | sardor | 798

Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантириб қўйди. Аллоҳ инсонга бир дард бериб уни гунохларини тўкади деган хадисни эшитганман. Бу хадис кимларга тегишли? Умри давомида Аллоҳнинг измида юрган инсонларгами ёки намоз ўқимай фақат гунох ишлар билан машғул бўлган инсонларгами? Савол беришимдан мақсад мени бир қўшним бор эди, яқинда вафот қилдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин, у инсон ичувчи, зинокор, фосиқ инсон эди. Ўлимидан олдин 5 йил тўшакда ётди, жуда қийналди. Шу инсон хам юқоридаги хадисга тўғри келадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи ҳадисларда “фалон бўлса жаннатий бўлади, фулон бўлса жаннатга тушади” деган бўлса у нарсалар фазилат ҳисобланади. Ундан аввал Аллоҳнинг фарзлари ва қайтариқлари туради. Ўша аввалги ўриндагиларга яхши амал қилса кейинги фазилатлардан насибадор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat