Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

12:04 / 29.06.2014 | Yusupov_Bahodir | 3313
Чет элда ишлайман. Ойлигим ҳисобидан банкка омонатга пул қўйдирдим. Сайтда буни рибо бўлади дейилган. Сабаби, фоиз ҳисобидан даромад олинаётгани. Лекин қўйилган пулга фоиздаги даромадни кимгадир фаолиятни ривожлантириш ёки иш бошлаш учун ишлатиладику, яъни шерикчилик сифатида кўринишида бўладику. Банк бу ерда воситачи кўринишда хизмат қилади холос. Мисол учун менда пул бўлиб туриб, олдимга танишим келиб ўртоғига ишни бошлаш ёки фаолиятни ривожлантириш учун пул етмай қолганлигини ва бир йилга маълум миқдорда пул берилса ўртага қўйилган пулнинг маълум қисми миқдорида даромад сифатида менга тегади деса, шу ҳам рибо бўлиши керак эканда. Мен ҳам Ўзбекистонда шундай ҳолатга тушганман. Ишни ривожлантириш учун банкдан пул олганман ва фоизи билан банкка қайтарганман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз пул қўйгансиз. Банк сизга 4% қўшиб беришни ваъда қилган. Бу ерда шерикчилик йўқ. Агар бўлса, зарар кўрсак шериксан деб айтиларди. Бошқа биров келиб банкдан қарз сўрайди. Банк унга 14% устига қўйиб қарз беради. Шерикмиз, демайди. Қарзсан, дейди. Қарздор зарар кўрса ҳам устама билан тўлаши шарт. Хўш бунинг қаери шерикчилик. Ислом банкига борсангиз, фойда зарарга шерикчилик деган шартнома қоғозини беради. Ана ўша шерикчилик бўлади. Қарз номи билан фарз. Шерикчилик ўзига хос алоҳида шартнома. Унинг ўзига хос шартлари ва услублари бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat