Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Франшиза

19:02 / 25 октабрь | Мурад | 272

Ассалому алайкум! Ҳозирда "онлине франшиза" билан шуғулланаётганлар кўпайиб бормоқда. Билишимча, уларнинг фаолияти қуйидагича: Уларнинг хисоб рақамига 150.000 сўм пул ўтказмасини амалга оширасиз ва улар сизга "Телеграм" ижтимоий тармоғидаги харҳил гуруҳларнинг ҳаволасини ташлаб беради ва сиз унга обуна бўлишингиз керак бўлади. Ўша гуруҳларда, сизга қандай қилиб "Инстаграм", "Фасебоок" ва "Телеграм" каналларида аккаунт очишни ўргатиб боради. Сўнг, қандай қилиб ўз аудиториясини кўпайтиришни ҳам ўргатишади. Яна, "бизнес режа"лар ҳам бор, аммо ўша "бизнес режа"лар ўз терминига мос келмайди гўё, яъни, "бизнес режа" эмас, ҳудди меҳнат дарсликларига ўхшайди, яъни, бирор буюмни маълум бир хомашёлардан ясаш тўғрисида кўрсатмалар берилган холос. Қизиғи шуки, улар ташлаб берган барча нарсаларни, инсон боласи ўз ақли билан ҳам қила олади, яъни жуда ҳам осон ва содда маслаҳатлар... Менимча, уларни иш фаолияти, асосан шу маълумотларни(ҳаволаларни) сотиш билан даромад олиш экан. Сиз уларни сотиб оласиз ва канал очиб, одам кўпайтириб, бошқасига сотасиз. Ўз каналингизда одам сонини кўпайтириш мақсадида, рекламангизда эълон берасиз: "кунига 150.000 сўм сармоям билан, 300.000 - 500.000 сўм даромад олишни бошладим" дейсиз, табиийки, содда инсон қизиқиб, сизга пул ўтказмасини амалга оширади ва сиз шу ҳаволаларни унга сотасиз, ва бу иш шу тариқа давом этаверади. Бизнес режа эса, қандайдир воситага охшайди холос. Лекин, ичида биронта Ислом динимизга зид келадиган кўрсатмалар ёъқ. Бизнес режаларни ўзингиз қилсангиз ҳам бўлади, фақат бу учун бироз ақлни ишлатсангиз бас. 150.000 сўм толов ҳам шарт бўлмай қолади назаримда. Сўрамоқчи бўлганим: Мана шу иш қанчалик шариатимизга тўғри келади аслида?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким фириб қилса биздан эмас” деганлар. Қолгани ўзингизга маълум. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat