Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ифторлик вақти ва милк қонаши

09:59 / 30.05.2017 | Azizjon | 3987

Ассалому алайкум! Устозлар барчангизни муборак рамазон ойи билан табриклайман қилаётган бу ҳайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Ислом.уз да берилган тақвим бўйича Бухорода сахарлик 03:46 га ифторлик эса 20:08 га тўғри келиши керак лекин бизда келган тақвимларда 03:31 ва 20:05 деп ёзилган қайси бирига амал қилиш керак таровеҳда имом домла ҳам шу вақтларни айтди.
2). Милкларим тинимсиз қонаб туради деярли хар ярим соатда бунда билмай сўлак билан йутиб юборишим мумкин рўзам очилиб кетмайдими буни намозда ҳукми қандай масалан таровеҳда 1, 2 соатлаб қолиб кетдим шу вақт ичида милкларим қонаган бўлиши мумкин. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ислом уз сайти ходимлари, тақвим соҳибларини қанчалик таҳқиқ билан иш юритганларидан хабарлари йўқ. Бу борада жавобгарлик тақвим чиқарувчиларнинг зиммасида. Сиз эҳтиётини олаверинг. 2). Шунинг учун қўлингизга дастрўмол олиб туфугингизни ютмасликка ҳаракат қилинг. Намозда турган вақтингизда ҳам дастрўмолга туфлаб қон чиққан ёки чиқмагани билиб олишингиз мумкин. Бу билан намоз бузилмайди.  Энг афзали сиз милкингизни даволатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat