Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хозирги вазият

18:04 / 30.10.2020 | Бек | 1039

Ассалому алайкум! Нега хозирги инсонлар (ёшлар) деярли икки тоифага бўлиниб қолган: Биринчиси динга қизиқади лекин майдалашиб кетган, жума билан табрикласа бўладими", Бўйинга масҳ тортиш бидъат(ми) деб жуда майдалашганлар. Иккинчи тоифа эса умуман диндан узоқлашганлар. Холбуки биринчиси ҳам иккинчиси ҳам асосни деярли билмайди. Таҳорату, қироатни айтмай қўя қоли. Нега учинчи йўлни яъни васатиялик (ўрталикни) тутганлар кам? Нега янги динга қизиққан инсонлар ҳам фақат ундаги ихтилофга қизиқябти? Қандай қилиб инсонларга динни системали қилиб ўрганишни ўқиттирса бўлади? Агарда бирон инсон системали ўрганаман деса ўзи ўша система борми? Яқинларимиздан сўраганимизда Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг даврларига, саодат асрига қайтиш керак дейди. Албатта бунга 100% қўшиламан лекин ўша қайтиш қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган китобларни тартиб билан ўқиб чиқинг.

https://islom.uz/maqola/2671 


Топ рейтинг www.uz Openstat