Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

17:36 / 28.03.2022 | Dilshod | 1067

Ассалому алайкум! Биз ишхонамизда бир хонада икки киши яшаймиз хонадошим ҳам менҳам намоз ўқиймиз лекин биргаликда эмас бунга ишимиз вақти ҳалал беради мен ундан 5-10 дақиқа кейин бошлайман шунда у айтган азонни эшитмаган бўлсам ҳам азон айтмай ўқисам бўладими ёки ўзимга алоҳида айтишим керакми? 2. Мен у намоз ўқиётган пайтда хонага келиб намоз ўқимоқчи бўлсам шом намозини фарзни овоз чиқариб ўқийвераманми ёки овозим чиқармай ўқиганим мақулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ишхонангизга яқин ердаги масжидда азон айтилган бўлса, ўзингизга алоҳида айтишингиз шарт эмас.

2). Агар шом намозининг фарзини ўқиётган бўлса унга иқтидо қилинг ва бирга ўқинглар. Шом намозининг фарзини якка ҳолатда ўқисангиз жаҳрий ёки махфий ўқиш ихтиёрлидир. Ўша пайт намоз ўқиётган дўстингизга машаққат туғдирса махфий ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat