Кўп жойларда намоз ўқишлик макруҳ бўлган вақтлар қуёш чиқаётган, қиём бўлган ва ботаётан вақтлар дейилган. Лекин бу вақтларнинг муддати яъни қанча давом этиши ҳақида маълумот тополмадим. Ташқи манбалардан қидириб қўрсам ҳар хил ёзган. Масалан, туркча манбаларда жудаям катта муддат 40-45 дақиқа олинганини, намоз вақти ҳисоблаш дастурларида эса пешин учун 2 дақиқа олинганини гувоҳи бўлдим. Икки дақиқани булар қуёш дискининг азимут чизиғидан ўтганигача бўлган вақтни олишади. (t = arctan(қуёш диаметр/масофа) / 2π × 24 × 60 × 60. = 2 дақиқа). Бу саволни беришдан мақсад, баъзан одам бомдод ва асрга вақтида улгуролмай макруҳ вақтга яқинлашиб қолган бўлади. Ўқиса макруҳ вақтга тўғри келади деб, ўқимаса қазо бўлишидан хавотир қилиб жуда иккиланиб қолади. Шунингдек, жума намозларида масжидга келганлар 2 ракат нафл ўқиб олишади, ваҳоланки айнан ўша пайт қиём вақтига тўғри келиб қолиши мумкин. Жавобингизда муҳожирларнинг ҳолатиниям ҳисобга олсангиз. Раҳмат!