Ассалому алайкум! Бир нарса мени уйлантиради хўжайиним ишдан қайтаётганда йўл бўйидаги ёнғоқлардан тўкилганини териб келадилар. Буларни есак халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилмасин. Аввалда одамлар йўл бўйига ким еса эҳсон бўлсин деб экишар ва одамлар фойдаланганини садақи жорияга йўйиб савоб умид қилишар эди. Ҳозирда эса мабодо тўкилганини олаётганингизни кўрса ғазаби келиб, норозилигини изҳор қилаяпти. Жой ҳаммага тегишли бўлсада дарахт экканини бўлгани учун дарахт меваси ҳам уники бўлади. Валлоҳу аълам!