Ассалому алайкум азиз Устоз! Аллоҳ Сизга офият берсин ва афв этсин.Савол- жавоб саҳифасидаги “асраб сотиш”, “сақлаб сотиш” каби саволларни ўқидим. Улар деярли бир хил. Аммо мен сўрамоқчи бўлганим шуки, масалан олма, анор ваҳоказо меваларни пишиқчилик вақтида сотиб олиб махсус “холодильник” биноларда (ўзбекча қандай аталади билмадим) қишга қадар сақланиб қўйилади. Қишда эса савдога чиқарилади. Мен шунинг иҳтикор бўлиш- бўлмаслигини билмоқчи эдим.Жавобингиз учун ташаккур, устоз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сақлаш бозорда нархнинг сохта ўсишига тасир қилса, мумкин эмас.