Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топилмалар ҳақида

12:22 / 22.05.2023 | Guzal | 419

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан куйидагиларни топдим. 2. Имом Абу Ҳанифа: «Кутиш муддати йўқолган нарсанинг миқдорига қараб турлича бўлади», деганлар. Бир дирҳамнинг эгасини бир кун, уч дирҳамдан бир дирҳамгачанинг эгасини бир ҳафта, ўн дирҳамдан уч дирҳамгачанинг эгасини бир ой, ўндан кўп бўлса, бир йил кутилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кичикроқ нарса – арқон, дирҳам ёки шунга ўхшаш нарса топиб олса, уни уч кунгача танитсин, агар ундан ортиқроқ нарса бўлса, олти кун танитсин. Эгаси келса, келди, келмаса, садақа қилиб юборсин», дедилар». Саволим қуйидагича: Мен еки фарзандларим бир неча маротаба (аник эслолмайман 3 еки 4 марта) кучадан унча катта булмаган микдордаги (Масалан энг купи билан 10.000 сум қолганлари бундан кам микдорда булган) пул топиб олганмиз. Бу пулларни уйимдаги эхсон кутисига эгасини номидан деб солиб кўйганман. Уйимдаги эхсон кутисига хар куни майда пулларимдан озрок ташлаб тураман. Анча вакт ўтиб бу пуллар йиғилса бирорта муҳтож, кийналган инсонлар бераман. Ўзимни йиғган пулларим ва топиб олинган пуллар кушилиб кетган. Аммо кушаётган вактим эгасини номидан деб ният килганман. 1) Юкоридаги маълумотга асослансам биз топиб олган пул 3 дирхамдан купми ва эгасини канча кутишим керак. 2) Буни узимни йиғаётган пулларимга қўшишим тўғрими. 3) Умуман олганда бу пулларни энди нима қилишим мумкин. 4) Агар яна шундай холат булса нима килишим керак, чунки бу пулларни баъзиларини фарзандларим топиб олган. Улар билишади бу харом эканлигини шунинг учун улар менга олиб келишади нима килай деб. Топиб олинганда якин атрофда хеч ким йук булган, буни фарзандларимдан хам сўраганман, улар хам шундай жавоб берилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз топиб олган пул 1 дирҳамдан оздир. Топиб олинган пулларни ўз пулларингиз орасига қўшмаслигингиз лозим эди. Уларни ўша яқин атрофдаги инсонларга айтиб, кимдир излаб келса сизга юборишларини тайинлашингиз керак эди. Ҳозирда уни эгалари номидан садақа қилиб юборишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat