- Рибо эмас, аммо нотўғри. Улар гувоҳлар олдида ёзма шартнома тузсинлар. Унда аёл пулини савдогарга музораба муомасига беради. Савдогар алоҳида ҳисоб қилиб боради. Тушган фойдани бўлиб олишга келишилади. Тенгми ёки бошқачами ўзлари келишадилар. Келишилган муддатда ҳисоб қилиб аёлнинг фойдадаги ҳаққини бериб туради.