Ассалому алайкум! 2 йил аввал онам билан хотиним келишилмай қолишди. Ҳатто охири алоҳида уй жой қиладиган бўлдим мошинамни сотиб 23 сотихли ерни 63 000 000 сотиб олдим уй бошлаш арафасида яна келишиб бирга яшайдиган бўлдик. Сотиб олган ерим узоқроқда бўлгани учун 3 ойдан кейин уни 73 000 000 сотиб уйимизга яқин жойдан 18 сотих ерни 60 000 000 сотиб олдик. Ундан сўнг ҳам бир неча бор уйдан чиқиб кетишимизга тўғри келди ҳар сафар сотиб олган еримиздан уй бошламоқчи бўлганимизда ота онам билан келишиб бирга яшаб келаяпмиз. Хотинимга агар ота онам сени уйга қўйишмаса сотиб олган еримиздан уй қуриб бераман деб вада берганман .Ерни сотиб олаётганда уйсиз қолсам уй қуриб яшайман бўлмаса ернинг нарҳи ошиб тураверади қачон керак бўлса сотиб пулини ишлатаман деб ният қилганман. Саволим шу ердан закот бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Пулни банд қилиш учун олинган ердан закот берасиз. Валлоҳу аълам!