Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Аллоҳ Сизни Ислом хизматида бардавом ва илмингизни зиёда қилсин!300 $ атрофидаги закот миқдорини 1 кишига берганим маъқулми ёки 2-3 кишигами. Холамнинг 2 та қизига ва яна битта талаба болага бўлиб беришни ният қилган эдим. Холамнинг битта қизига бериб яна биттасига бермасам кўнгли оғриши мумкин.Аллоҳ Сиздан, биздан ва жумлаи мўминдан рози бўлсин!