Ассалому алайкум! Яқин яқиндам бери оиламдагиларни қилган ишлари мени кўнглимни ғаш қилаяпти. Мен қайта-қайта такидлашимга қарамай бир яқин инсоним ойимга юмушини айтиб фолбинга бориб келинг гуноҳини бўйнимга оламан деган экан Онажоним ҳам соддалик қилибми ёки бошқа сабаб фолбинга борибди. Аллоҳ жойларини жанннатда қилсин Шайх Ҳазратларини. Мен Ҳазратни фолбинга борган одам кофир болади деган марузасини эшитган эдим. Энди ойим ва ўша ишни айтган яқин инсоним нима қилишсин?
– Ва алайкум ассалом! Тез тавба қилишсин, истиғфор айтишсин. Валлоҳу аълам!