Ассалому алайкум! Хозирда айрим газ заправкаларида газни тўла қуйиб, тўлов қилинганда ортиқча пул олиб қолади, бу олинган ортиқча пул олиб қолувчи учун ҳалолми ёки харомми? масалан: Газ учун тўлов миқдори 38680 сўм бўлган бўлса 39000 сўм олишади. Мижоз нақд пулда тўласа қайтиш имкони йўқ деб тушунса бўлар (лекин буни мижозга айтиб розилик олиш керакми?), лекин пластик орқали тўлов қилинганда ҳам шундай қилишади. Ваҳоланки пластикдан аниқ суммани ечса бўлади (38680 сўм қилиб). Айрим кассирларга бундай қилиш яхши эмас десам, сал кам ёқалашишгача борди. Ортиқча олаётган ўша арзимаган 100-500 сўм пул аралашиб қолган топаётганига ҳам гумон аралашиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди.
عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه
Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!