Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазонда қазо намозлари фазли

00:00 / 19.07.2012 | eski savollar | 2285
Аллоҳ :жж га сизни бизга илм о'ргатувчи қилиб берганига ва сизга савол ё'ллаш мушараф бо'лганимга ҳамду санолар бо'лсин.Бизларга илмни мерос қилиб қолдирган расулуллоҳ с.а.w. салому саловотларимиз бо'лсин. Ассалому Алайкум ҳазрат сизга бир савол билан мурожат қилишга руҳсат берсангизСавол:Ма'лумки Рамазон ойида бажарилган бир фарз амал бошқа ойлардаги 70 фарзга тенг.Рамазон ойида о'қилган бир кунлик қазо намози бошқа ойларда оқилган 70 кунлик қазо намозга тенгми ёки савоби жиҳатдан 70 баравар авзалми?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.Аллоҳ илмингизни зиёда айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби гаплар савоб ҳақида бўлади. Битта намозни ўқиб, ўқилмаган етмишта намозни ўрнига ўтади дейиш мумкин эмас. Етмишта намознинг савобига тенг бўлади, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat