Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хаётлари тўғрисидаги китобларда у зотнинг туғилишларидаги болаликларидаги воқеаларни ўқиганмиз эшитганмиз шу маълумотлар саҳиҳми? Сўрашимни сабаби бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшда пайғамбар бўлган ундан олдин оддий одам бўлган қандай бўлганини хеч ким аниқ билмайди деди.
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишларидан олдин руҳлари ҳам пайғамбар бўлган. Ваҳий нозил бўлиши 40 ёшдан бошланган. Кўпчилик бу нарсани ажратолмай қолишади. Валлоҳу аълам!