Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омина онамизга ким доялик қилган

00:00 / 19.01.2013 | eski savollar | 3929
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларида доялик қилган аёл ким?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Омина онамизга доялик қилган аёл Шифо розийаллоҳу анҳо бўлади.Онасининг исми Салмо, эрининг исми Авф бўлган. Фарзандлари эса Абдураҳмон, Асвад ва Отика розийаллоҳу анҳумлардир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёга ташрифида истиқболларига чиққан, бўлажак пайғамбарни илк кутиб олиш шарафига муяссар бўлган Шифо бинт Авф розийаллоҳу анҳони Аллоҳ таоло кейинчалик ҳам кўп яхшиликлар ила сийлаган. Шифо розийаллоҳу анҳо ҳақ дин келганида уни қабул этди, байъатда қатнашди, бошқа мусулмонлар қатори ҳижрат қилди, ўғли Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳунинг жаннатий эканига башорат олди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида вафот этди...

Топ рейтинг www.uz Openstat