- Ва алайкум ассалом! Зино вақтида чиқиб, зинодан тугагач қайтади. Худди шу каби ароқ ичувчидан ҳам, бировларни ҳаққини еювчилардан ҳам чиқиб туради. Бу ҳолатдаги чиқиб-киришни уламоларимиз сувда яшайдиган балиқ сувдан чиқиб қуруқликда қолган ва қаттиқ азоблар чекиб яна сувга туша олган балиққа ўхшатганлар. Одатда бундай балиқлар кўпинча сувга қайтиб тушолмай ўлиб қолади. Юқоридаги ишларга машғул бўлган инсонлар ҳам иймонларини бундай ночор ҳолда қолишидан қўрқишлари керак. Арабларда “Камаа таъишуун тамутуун”, яъни “Қандай ҳаёт кечирсангиз ўшандай вафот топасиз” деган гап бор. Валлоҳу аълам!