Шайҳ Ҳазратлари, сиздан куп суралган саволлардан қош тердириш, татуаж қилдириш ҳақда ерингиз рози бўлса, ерингиз ун бўлса, майли деган жавобларингизни биламан. Шунга ерим рози булмади, чунки ерим мен рози бўлсам гуноҳи менга тушади деди, шу нарса тўғрими? гуноҳини аёл киши ерига юклаган бўладими? Олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мен ҳеч қачон бундай гапни айтганим йўқ. Туҳмат қилманг. Бу икки иш гуноҳдир. Сочни қандай бўлиши, мисолучун қисқартишда эрнинг розилигига қаралади. Эрингизнинг гапи тўғри.