Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гомосексуализм ҳисобланадими

18:38 / 19.11.2020 | Raheembergan Raheemberganov | 2574

Ассалому алайкум! Бундай жирканч саволни бераётганимдан афсусланаман. Лекин мажбурман. Телеграмда кўп одам ўғил бола бўлиб туриб қиз бола номидан ёзишиб юради. Шундайлар ҳам бесоқолбоз дейиладими ёки фақат бир жинсдагилар билан жинсий алоқа қилган (реал ҳаётда) бесоқолбоз дейиладими. Телеграмда қиз бола бўлиб ёзишиб юрганлар абадий дўзахга кирадими ёки шу ҳаёти давомида товба қилиб тўғри йўлга қайтса дўзахий ҳисобланмаслиги ҳам мумкунми. Ўзи шу нарсани тиббийми динийми давоси борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундайларни каззоб дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўмин киши ёлғончи бўлмайди” деганлар. Шунинг ўзи бу қанчалар разил инсонлигига кифоя қилади. Тавба қилса Аллоҳ албатта тавбаларни қабул қилувчи Зот. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat