Устоз! Кириб келган Ромазони Шариф билан муборакбод этаман! Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингизни ажрини беҳисоб беҳисоб берсин.Мени саволим шундан иборатТарових намозини тартиби борми? Масалан бизда Фил сурасидан бошлаб ўқишади. Айни шу сурадан бошлаб укиш шартми. Ёки хохлаган сурани зам сура қилиш мумкинми. Кейин турт ракаат ўқилгандан кейин таровеҳ тасбеҳи ўқилади шу тасбеҳни ўқиш шартми ёки ўқимаса ҳам буладими. Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ барчамизни ўз паноҳда асрасин. Омин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Истаган сураларни Қуръони Каримдаги тартиб билан зам қилинади. Тасбиҳ ўқиш яхши. Ўқимаса ҳечқиси йўқ. Аммо ихтилоф қилмамслик керак.