Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Армияга кетаман намоз ўйлантиради

16:45 / 22.11.2020 | Qudratilla Ibraximov | 2098

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар сизларни яна безовта қиламан. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ва яқин таниш одамларни ҳам шунга дават қиламан. Ҳозир 2та эгиз билан тураман. Бирлари намоз ўқийди иккинчиси ҳам ҳаракат қиляптилар. Лекин улар ҳарбий соҳага топширади. У ерда мумкинмаслиги намоз ўқишни тўхтатяпти иккинчи эгиз учун. Лекин биринчиси ўқийди кейин тўхтатиб қўймаслиги учун нима қилиш керак? Аслида бизнинг армияда рухсат берилганми намоз ўқиш учун? Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон туғилганидан то ўлгунича имтиҳонда. Бу имтиҳон ҳақиқий бўлади. Кимгадир ишида тўсқинлик бўлади, кимгадир бошқа ҳолатларда. Бу азалдан бўлиб келган қиёматгача ҳам давом этади. Шундай ҳолатда ҳам фарзларини адо қилиб, Аллоҳ қайтарганлардан қайта олганлар нажот топади. Арзимас дунё, унинг ичида ҳам маълум бир ойлик ёки обрўни ёки бойликни деб охиратидан воз кечадиганлар ҳасратда қолишади. Ҳар қандай соҳада ишлаб туриб намозларини адо қилувчилар бор. Тўсқинлик қанчалик кўп ва қийин бўлса унга парво қилмасдан ибодатига маҳкам бўлганларнинг қадри Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Бу ерда Аллоҳнинг ўзига ёлвориб мадад сўраш керак холос. Аллоҳ Қуръони карима қонун шаклида қуйидагича марҳамат қилган: 

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا۝ وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا۝ 

Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.
3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир.
Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур». 
(“Талоқ” сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat