Ассалому алайкум! Бир танишим жунуб инсоннинг ҳар бир олган нафаси ва ҳар бир қилган иши ҳаром деди. У танишим ҳам намозхон эди. Шунда ўйланиб қолдим: аёли билан жинсий яқинлик қилиб, зино қилиб ёки тушида эҳтилом бўлиб жунуб бўлишни фарқи бормикан деб. Устозлар ўзи шундай гап динда борми? Жунублик ҳам турлича бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Жунублик ҳукмий нажосат ҳисобланиб, инсон тезроқ ундан покланиб олиши керак. Бир ҳадисда ит, сурат бор уйга фаришта кирмаслиги билан бир қаторда жунуб бор уйга ҳам кирмайди дейилган. Лекин танишингиз айтганидек ҳар олган нафаси ва иши ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!