Ассалому алайкум! Устозлар, мен маърузаларда жамоат намозига келган инсон одамларнинг орасини ёриб ўтса, ўқиган намозини савоби шу ерда (масжидда) қолади дейилганини эшитганман. Жамоат намозларида одамлар сони кўпаяётгани қувонарли ҳол, аммо одамлар жамоатда бир-бирларини безовта қилиб оралардан ўтишлари нотўғри эканлигини айтсак баъзи одамлар ёқтиришмайди. Бу ҳақда ҳадисларда, шариатимизда нималар дейилган шу ҳақда маълумот ва тушунча берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Агар олдидаги сафда бўш жой қолса ёриб ўтиш гуноҳ эмас. Чунки орқада ўтирганлар ўша ишни қилишлари керак эди. Ҳамма жой банд бўлса-ю, мен аввалги сафда ўтирар эдим, деб кеч қолиб келса ҳам сафни ёриб ўтиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!