Устоз, хайрли ишларингиз давомли бöлсин! Мен яна сизга саволим билан мурожаат қиляпман, хато камчилиги бöлса узримни қабул қилинг илтимос. Устоз мен шу бöлимда бир биродаримизни хайдовчилик гувоҳномаси ҳақида берган саволини öқиб қолдим. Саволда у гувоҳномасини қай тарзда олганлиги ҳақида ма'лум қилган, сиз унга "ҳаммаси нотöг'ри" деган жавобни бергансиз. Сöрамоқчи бöлганим шуки, менда ҳам шунга öхшаш холат юз берди. Мен öқишга давлат томонидан белгиланган тöловни тöладим, вақтидан илгари ёки кейин öқимадим, ҳаммаси жой жойида бöлди. Аммо бир томони бор, уям бöлса ички ва ташқи имтиҳонларга гуруҳимиз билан жам бöлиб 50 мингдан пул йиг'иб бердик. Бизга буни öқитувчимиз айтгани учун қилдик. Бу билан уни айбдор қилмоқчимасман, чунки бу пулларнинг озгина қисми ДОСААФга қолгани эса ГАИ ҳодимларига тегишли. Бу ахвол фақат бизни гуруҳда эмас, аксинча бизгача бöлган ҳар бир гуруҳни бошидан öтган, ҳудди қоидадек бöлиб қолган экан. Устоз мен ҳали бу гувоҳнома билан бирор бир иш қилмадим, бир йöли бу - сиз хазратни фикрингизни билиш, шундан кейингина хотиржам бöламан. Устоз, нима қилсам тöг'ри бöлади? Шу гувоҳнома менга ҳалол бöладими? Жавобингиз мен учун жудаям муҳим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ сизни ҳамиша панохида асрасин, омийн!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пора берилгани нотўғри. Лекин мазкур гувоҳномани ишлатса бўлади. Чунки, бошқа тарафлари тўғри бўлган.