Ассалому алайкум! Агар намоз вақтида барча ракатларни тўғри ўқиган бўлсаю аммо нимадир сабаб билан адашдим ўйлаб саждаи савҳ қилса бу хато эмасми? Шуни ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Бунга одат қилиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам!