Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ухлаб қолиш

15:30 / 02.07.2021 | Mohira | 11944

Ассалому алайкум! Мен бомдод билан хуфтон намозларини ўқиётган вақтимда кўзим юмилиб мудраб кетаяпман. Қанча ҳаракат қилсам ҳам шу ҳолатга тушаяпман, китоблар ўқияпман, марузалар эшитаяпман. Аммо шу ҳолат давом этаяпти. Нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу муаммонинг ечими – бошқалари каби – икки жиҳатдан иборатдир: Илмий жиҳат ва амалий жиҳат.
Илмий жиҳат: У ҳам икки қисмдир.
Биринчи қисм: Мусулмон кимса Аллоҳ таъолонинг наздида бомдод намозининг қадри қанчалар улуғ эканлигини билиши керак.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
“Кимки бомдод намозини жамоат билан адо этса, бутун кеча намоз ўқиган кимса кабидир” (Имом Аҳмад ривояти).
“Мунофиқга энг машаққатли бўлган намоз: хуфтон ва бомдод намозидир. Агар у иккисида нималар борлигини билганида эди, судралиб бўлсада келган бўлар эди” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Иккинчи қисм: Мусулмон кимса бомдод намозини ўз вақтида адо қилмаслик нақадар оғир ва хатарли эканлигини билиши керак.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда, “биз хуфтон ва бомдод намозида (жамоатда) кўринмаган кимса ҳақида ёмон гумонда бўлар эдик (яъни, уни мунофиқ деб ёмон гумон қилар эдик)” дейилган (Имом Табароний ривояти).
Ёмон гумонда бўлишлик фақат шу икки намозга келмаган кимса ҳақида эди. Чунки, бу икки намозни муҳофаза этишлик, кишининг иймони ва содиқлигининг ўлчовидир. Бу ўлчов яна унинг ихлосини ҳам ўлчайди. Чунки, бу икки намоздан бошқа намозларда (пешин, аср, шомда) инсоннинг зарур иши борлиги ёки уйғоқлиги сабабли бирор муаммо йўқ эди.
Бомдод ва хуфтон намозини муҳофаза этиш учун ҳеч ким куч сарфламайди, фақатгина қатъиятли ва садоқатли бўлса бўлди. Бунга ҳам яхшилик умид қилинади.
Яна бомдод намозини ўз вақтида адо этмасликнинг хатарига ишора қилувчи ҳадиси шарифлардан бири ушбу ҳадисдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки бомдод намозини адо этса, у Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидадир. Аллоҳ таъоло ҳимояси учун сиздан бирор нарса сўрамайди. Кимки Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидан чиқишни хоҳласа, унга эришади. Сўнгра Аллоҳ таъоло уни юзтубан жаҳаннамга улоқтиради”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бу борада амалий босқичлардан ҳам фойдаланиш лозим.
1. Эрта ухлашлик. Саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашликни ва хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришликни ёқтирмас эдилар дейилган. Мусулмон кимсага хуфтондан олдин ухлаши тўғри келмайди. Бу борада гувоҳ бўлинган нарса шуки, хуфтон намозидан олдин (хуфтон намозини ўқимасдан) ухлаганлар, кўпинча бутун кечаларини ҳолдан тойган ва ғам-қайғули ҳолда ҳамда хаста каби ҳолда ўтказадилар.
2. Ухлашдан олдин таҳоратли бўлиш ва зикрларни ўқишга ҳаракат қилишлик. Чунки, булар бомдод намозига туришга ёрдамчи бўлади.
3. Бомдод намозига туришга қатъиятли бўлиш ва ниятида содиқ ҳолда ухлашлик.
4. Уйғонган заҳоти Аллоҳ таъолони зикр қилишлик. Баъзи инсонлар уйғонадилар, сўнгра яна бироз ухлайдилар. Шу билан батамом ухлаб қоладилар. Аммо Аллоҳ таъолони илк тургандаёқ зикр қилишга ҳаракат қилса, шайтоннинг унга боғлаган тугунларидан бирини ечган бўлади. Бу уни туришга ундайди. Таҳорат олганида мақсадига етиб, шайтондан узоқлашган бўлади. Намоз ўқиганда эса, шайтонни уялтирган ва тарозуси оғир босган бўлади. Шу тарзда ўзини яхши ҳис қилиб, фаол ва ғайратли бўлади.
5. Жирингловчи асбобларни қўллашлик. Уйғотгич соатни муносиб жойга қўйишлик. Баъзи инсонлар уни боши тепасига қўяди, жиринглаганда уни тезда ўчириб, яна уйқуга кетадилар. Бундай одати бор кимса, сезиб уйғониши учун соатни бироз узоқроқ жойга қўйсин.
6. Уйқудан олдин кўп емаслик. Кўп ейишлик уйқунинг сабабларидан биридир. Кўп еган кўп чарчайди, кўп чарчаган кўп ухлайди. Бундай ҳолатда кўп зарар етади. Инсон кечки таомига енгилроқ нарса ейишга ҳаракат қилиши керак.
7. Ухлаганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаганлари шаклда ухлашлик. Шундайки, ўнг тарафга ёнбошлаб, ўнг ёноғини ўнг қўлининг ичига қўйиб ухлашлик. Бундай ухлашлик бомдодга уйғонишликни осонлаштиради. Энг хайирли ҳолат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатларидир. Бундан бошқа шаклларда ухлашлик, бомдодга туришликни қийинлаштиради.
8. Энг сўнгиси, Аллоҳ таъоло учун ихлосли бўлишлик. Бу инсоннинг бомдодга туриши учун энг яхши сабабдир. Бу бутун сабаб ва василалардан энг аввалда келади. Агар виждонни уйғотган ва қалбни алангалатган ихлос бўлса, бу иншаа Аллоҳ унинг жамоат ила бомдод намозига уйғониши учун кафилдир. Ҳатто, бомдод намозидан бир қанча дақиқалар олдин ухлаган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat