Ассалому алайкум! Бир инсон менга хизмат хақимни бермади. Шу хақимни бермагач охиратга қолдирдим. У инсонга хам охиратга қолди деб айтдим. Агар у инсон хаққимни берса ва мен у пулни олсам бўладими? Ёки охиратга қолди деганимдан кейин олишим мумкинмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!