Ассалому алайкум! Менинг яқин дўстим бор. У билан энг бошидан “Аллоҳ учун дўст бўлдик” деб, шу нийятда яқин дўстлар бўлганмиз. Сўнги пайтларда шу дўстим “Бинанс” крипто савдоси платформасига кириб пул ишламоқда, ҳозирда яна адашмасам "Форекс”га ҳам аралашган ёки шунинг ҳаракатида. Мен энг бошидан унинг бу ишига қарши бўлиб келганман, 5,6 та (балки ундан ҳам ортиқ) бу ишнинг ножоиз эканлигига доир фатволар билан ҳам таништирганман. Ҳатто ҳозиргача унга бу борадан маълумотларни кўрсатиб бораман, аммо у қилаётган ишидан қайтиш нийяти йўқ. Мен ҳатто аввал бу ишга унчалик қизиқмасдан келган бўлсамда, шу дўстим бу йўлга кирганидан кейин ҳар қайси ишончли манба (сайт, китоб ва ҳ.)топиб қолсам “криптовалюта”га доир маълумотлар қиридир қоламан. Мақсадим, бир нарса топсамда уни қилаётган ишларини ўзига нотўғри эканлигини уқтириб, бу йўлдан қайтарсам. Аммо ҳануз бирор ўзгариш қила олмадим. У ўзини шу даражада олиб қочадики буни ҳудди: “тепангда қуёш турибди” десайиз, у кўзини юмиб “мен кўрмаяпман” деяётганига ўхшатиш мумкин. Саволим шундан иборатки: мен дўстимга қанча чунтиришга ҳаракат қилмай уни ҳаромдан қайтмаятгани учун, у билан Аллоҳ учун дўстлашган бўлсам, энди Аллоҳ учун ажралганим маъқулми? Ёки ёнида қолиб бу йўлга қарши курашишда давом этганим?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон инсон ўз биродарини уч кундан ортиқ ҳажр қилиши, яъни у билан ҳар қандай алоқаларни узиб қўйиши жоиз эмас. Магарам у билан алоқа ўрнатишда ўз диёнатига зарар етишидан қўрқсагина узиши мумкин. Сиз ўша биродарингизни шариат ҳукмларига амал қилишга ундашда давом этаверинг. Валлоҳу аълам!