Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2000

18:51 / 04.10.2023 | Jaloliddin | 527

Ассалому алайкум! Биз брокер компанияда ишлаймиз. Биз америка бўйлаб машиналарни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш билан шуғлланамиз. Машинасини кўчирмоқчи бўлган одамларга аввалги савдо нархларига қараб тахминий нарх таклиф қиламиз ва рақобатчиларимиздан кўра пастроқ нарх бериб харидорларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Муаммо шундаки агар биз баландроқ нарх берсак рақобат жуда кучлилиги сабаб харидорлар биз билан ишлашга рози бўлишмайди. Аммо ҳамма паст нарх бераверганидан нархлар аслидагидан кўра жуда тушиб кетган ва ҳозирда бозорда нарх мантиққа тўғри келмайдиган даражада паст айтилади.Лекин бу юкларни ташиш нархи харидор биз билан ишлашга рози бўлгандан сўнг кўтарилади. Яъни биздан юкни оладига юк машинаси ҳайдовчилари бизга баланд нарх олишларини маълум қилишгандан сўнг биз харидорга қайта қўғироқ қилиб ҳайдовчи келишилгандан қиммат сўраётганини айтамиз. Лекин биз ҳам аввал бошда ҳайдовчи маълум бир юк учун айнан қанча сўрашини ҳайдовчи топгандагина биламиз. Аммо, бошида, биз харидорга бу тахминий нарх деб айтамиз лекин, ҳар доим эмас баъзан уни ўзимиз билан ишласин рақобатчилар олиб кетмасин деб ҳа бу гарантия берилган нарх деб айтамиз, чунки улар бошиданоқ аниқ нарх таълаб қилишади. Ўз ўрнида аксар харидорлар ҳамма компания ҳам тахминий нарх беради уларга ишонманг алдаб паст нарх бериб сизни ўзига оғдириб олмоқчи десак бариби ишонмай телефонни қўйиб қўйишади. Саволим шуки биз паст нарх бериб харидорни жалб қиламиз ва ўз ўрнида бу тахминий нарх лекин ҳайдовчи топишимиз билан сизни юкинггизни кўчбириб манзилга олиб бориш учун талаб этиладиган аниқ суммани сизга хабар берамиз деб ишласак. Ва лекин тахминий нархни паст бериб турсак гуноҳ бўладими? Ва сиз умумий бу бесинисга қандай ҳукум қиласиз? Ва биз учун қандай қилиб ишлашни тавсийз қиласиз.Аниқ мисоллар билан ёритиб беринг, илтимос. Қандай қилиб харидорни ҳалол йўл билан олиб қола оламиз? Бошида паст нарх берсак лекин у нарх бу ишни бажаришга камлиги эҳтимоли юқори бўлса.... Айтишим керакки сар ҳаулинг брокераге Ўзбекистонда жуда шиддат билан ривожланмоқда ва ёшлар бунда катта маош олишмоқда.Лекин ишимизда шу юқоридаги каби ёлғонлар кўп.Бизга ҳалол йўлини ёритиб очиб беринг. Пайғамбаримиз с.а.в қандай савдо қилганлар? Аниқ ва батафсил жавоб кутиб қоламиз.Чунки бу аксар ёшлар тақвоси учун жуда муҳум.Катта пул тушадиган бесинесс бўлгани учун ҳаммани жалб қилади. Ҳалол йўлини ва ҳалоллик шартларини албатта ҳозирдан билишимиз керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ислом шариати ёлғон, макр ва ҳийлани ҳаром қилган. Юк ташувчи рози бўлмаслигини била туриб мижозга паст нарх айтиб уни ўзингизга жалб қилиш алдовдан бошқа нарса эмас. Юк ташувчи рози бўладиган нархнигина айтишингиз мумкин. Энг афзали эса ишингизни қайтадан кўриб чиқинг. Таҳминий нарх айтишни бас қилинг. Ҳайдовчилар билан доимий шартнома тузинг ва муайян меъёр билан нархни белгилашга келишиб олинг (мисол учун фалон оғирлик ва ўлчамдаги юкни фалон масофага олиб бориш фалон сўм каби). Сўнгра мижозларга ўша ўзгармас нархни таклиф қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat