Вожиб.Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади.Сиз вожибнинг таърифини қаердан ўқигансиз, билмадим. Қуръонда келган нарсалар вожиб бўлиши мумкин. Ҳаммаси фарз бўлади деган гап йўқ. - Киши бир вақтнинг ўзида бир неча сабабларга кўра узрли бўлиши мумкин.- Мушриклар Аммор ибн Ясор розияллоҳу анҳуни ўлдирмоқчи бўлганларида куфр сўзни айтиб қутилиб қолганлар ва буни Қуръондан оят тушиб тўғри бўлганини тасдиқлаган.- Лойга нажосат аралашмаган бўлса, унинг ўзи нажосат бўлмайди.