Ассалому алайкум! Тўғри йўлни кўрсатсангиз баъзи одамлар ашъарий ва мотурудий ақида нотўғри ақида, улар адашган дейишади шу тўғрими? Қайси ақидани танлаган мақул?
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ёзган китобларни олиб ўқинг. Бошқасига эътибор қаратманг. Ўша нотўғри деювчилар сиёсий ўйинчилар. Улар бир бор бўлади, бир йўқ бўлиб турадиган шахслар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!