Ассалому алайкум! Отам билан анча муносабатимиз яхши эмас. Отам онамни тўхтовсиз хамиша сўкиб ёмон сўзлар ишлатиб юрадилар. Бегона аёллар билан хам муносабатлари борлигини хам биламан. Бегона аёлларга хушмуомила лекин онам билан хеч қачон кулиб гаплашмаган. Илтимос шу холатда нима қилишим мумкинлигини айтсангиз. Бу холатдан сиқилиб эзилиб кетдим.
– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни устидан олтин сочганингизда ҳам бир умр тинмай хизматларини қилганингизда ҳам туғдириб қўйган ҳаққини адо қилолмаймиз. Сиз отангизни ҳаққида тинмай дуолар қилинг. Сизни отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари каби буттарош бўлмаса керак. У зот ўшандек отасига ҳам ҳеч қачон ёмон гапириб ёки дўқ қилган эмаслар. Отангизни охиратини ўйлагунча ўзингизни охиратингизни ўйланг. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳдан сўранг. Валлоҳу аълам!