Ассалому алайкум!Ҳазрат сизга бир саволим бор эди.Саволим: Устоз сиз Рамазон ойида шаҳримиздаги масжидларга бориб у ердаги мо'мин мусулмонларнни о'з илмингиз билан баҳраманд қилиб келасиз. Аллоҳ қилаётган ко'плаб ишларингизга о'зи ажрини ко'пайтириб берсин ва сиздан рози бо'лсин. Сиздай инсонлар борлигини ко'риб биз муҳлисларингиз ҳам жуда ҳурсан бо'ламиз. Аллоҳга шукурки сиздек улуг' зот билан интернет орқали бо'лса ҳам суҳбатлашишиб турибмиз. Сиздан бир нарсани со'рамоқчи эдим узр агар ноо'рин бо'лса бизни кечиргайсиз. Ҳар йил рамазон ойида сиз бизнинг Юнусобод "Оқ-тепа" Жом'э масжидига келар эдингиз. Бу йил ҳам ушбу масжидимизга ташриф буюрасизми. Келсангиз қайси кунга келасиз. Аллоҳ Жаннатда Пайг'амбаримиз (С.А.В) билан бирга сиздек азиз инсонлар билан бирга бо'лишликни насиб қилсин. Рамазон ойи муборак бо'лсин.Бу ойда қилган барча амалларимиз, тутган ро'заларимизни камчиликларини Аллоҳ кечириб о'з даргоҳида қабул этсин.Вақтингизни олган бо'лсам узр со'райман.Аллоҳ сиздан ва биздан рози бо'лсин деб муҳлисингиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу йил менга фақат ўн еттита масжидга боришга рухсат берилди. Қолганларига рухсат берилмади. Жумладан, сизларнинг масжидларингизга боришга ҳам рухсат беришмади.