Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен тўғри фатво бердимми?

14:38 / 19.06.2015 | maxsadilloh | 3338

Ассаламу алайкум! Ҳайът аъзолари мен бир қирғиз акамиз билан бирга ишлайман. У киши мендан “оламдан ўтиб кетган отамнинг ўрнига қолиб кетган рўзаларини тутиб берсам бўладими” деди. Мен “Ҳа. Лекин келаётган Рамазон ойи рўзасини ўзингиз учун тутасиз, рўза ойи чиққанидан кейин отангиз ўрнига тутиб берасиз. Фақат жума кунлари тутманг, чунки у кунлари ҳаром бўлади” дедим. Мен тўғри фатво бера олдимми? Ҳар кун шу ҳақида ўйлайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимизда бирор киши ўрнига рўза тутиб бериш ёки қолган намозини ўқиш йўқ. Сиз айтгандек отаси оламдан ўтган бўлса ояти каримага биноан, тутолмаган кунлари рўзаларининг эвазига фидя беради. Фидянинг миқдори бир мискинни бир кунлик қорнини тўйдириш. Уламолар уни ярим соъ буғдой билан белгилашган. Ярим соъ буғдой икки килога яқин бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat