Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда одамлар хато қилишлари мумкин, лекин ўзлари билишмайди. Масалан Фотиҳа сураси ўқиётганда алҳамдулиллаҳи нинг ўрнига аҳламдуриллоҳи дейишади, аллоҳу акбар ўрнига облоху акбар Аллоҳи акбар дейишади ва шунга ўхшаш хатоларни ўзлари билмаган ҳолда қилиб қўйишади. Улар гуноҳ олишадими ёки савоблари камайтириладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғрилашлари шарт. Тўғрилагунича бўлганлари узрли. Тез-тез уларни огоҳлантириб туриш керак. Валлоҳу аълам!