Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир иш натижаси

00:00 / 14.08.2012 | eski savollar | 821
Устоз Аллоха купдан-куп хамду мактовлар, унинг Расулига саловату дурудлар булсин. Сиз хазратларингизнинг хайрлик ишларинигзда Аллохдан енгиллик, баракот ва тулик ажрлар булсин.Бу сайтдаги савол-жавобларни куп вактдан бери укиб урганиб, бахоли кудрат амал килиб келаяпмиз. якинда шундай саволлардан бирида бир биродаримиз махалласида хамрыурушларнинг сони купайиб кетганидан куюниб, бу хакда тегишли идораларга арз килса, ноконуний булса беркитилса кандок булади дейилган саволга, яхши булади, дуруст булади деган жавобни олдик.Бизнинг махаллада хам, болалар богчасининг шундоккина рупарасида, гайридинларни туплаб, кучада "бесетка"лар урнатиб, пиво арок ичадиган дукон очишган эди. кун-у тун майхурларнинг маконига айланган эди.Хукуматимиз соглом авлодни тарбиялашга катта ахамият бериб, алкогол махсулотларини, жумладан пивони хам, диний ва маърифий идоралардан камида 500 метр радиусда, шунигндек куча куйда истеъмол килишни такиклаб куйди.Шуни эътиборга олиб Солик идораларининг таянч телефонига кунгирок килиб бу дуконнинг бундай жойлашувини эътиборга олиб, хамр махсулотини сотиши мумкинми деб савол берган эдик.орадан бир хавта утиб уйимизга уша идорадан мактуб келди, ки бизни кизиктирган дуконда хамр махсулотлари сотилмагани. аммо назорат остига олингани, агар шу холат сезилса, дарров чора куришларини билдиришибди.уша-уша, зикр килинган дукон на спиртли ва на бошка тур ичимликларни сотаётганани йук. уша кундан бери расман эшигига кулф осилган.Тегишли идоралар дарров керакли чорани куришибди.Устоз, дуо килинг, Аллохим, орамизда бундан харом ишларни килувчиларни камайтирсин, бизни ва фарзандаларимизни солих бандалар каторида ва солих бандалар билан бирга килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жуда яхши иш қилибсизлар! Давлат идораларидаги азизларимизга ҳам ташаккур. Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлда собитқадам бўлишимизни насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat