АССАЛОМУ АЛЭЙКУМ ВА РАМАТУЛЛОХИ ВА БАРАКОТУХ Хурматли СҲАЙХ Хазратлари. Рўзаи Рамазон хақида ўқиётганимда ПАЙҒАМБАРИМИЗ С.А.В рўзанинг иссиқ кунларида устиларига сув қуйишлари ҳақида ёзилган экан. Кундуз куни рўза ҳолида Совун билан ювинса юзини ҳам ювса рўза очилмайдими? Аниқ маълумотга эга бўлмоқчи эдик.Ноўрин савол бўлса минг бор узр афу этгайсиз.СОҒЛИГУ - ХУЗУР ХАЛОВАТ МУДОМ ХАМРОХИНГИЗ БЎЛСИН!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Очилмайди. Ичига сув кирмаса, бўлди. Шунинг учун сувга тушиш мумкин эмас. Аммо устидан сув қуйиб ювинса, совунланса бўлади.