Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом тарихи

15:17 / 19.01.2019 | nilufar | 1968
Ассалому алайкум! Бир танишимнинг айтишича Ислом динини қабул қилганлар солиқ тўламаганликлари сабабли Исломни кўпчилик қабул қилган экан. Исломни пок дин эканлигига шубҳам йўқ. Чет давлатларнинг бирида ўқитувчилари шундай фикрни уқтирган менимча. Ислом ҳақида уларнинг бу фикрга келишига сабаб нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуръон ва ҳадисда Аллоҳ таолонинг раҳмати, файз ва баракоти жойлаб қўйилган. Ким покиза қалб ва тўғри ният билан уларни ўрганса албатта қалбига иймон киради. Исломга шубҳа ёки нафрат билан уни ўрганишга ҳаракат қилса ўша файз, раҳмат ва натижаси бўлган иймондан насиба ололмайди. Кофир ва мушриклар ҳамма инсонни Қуръонни эшитиш ва ҳадисларни ўрганишдан қайтаролмайди ва бунинг имкони ҳам йўқ. Шунинг учун улар қўлидан келадигани бошқаларни Қуръон ва ҳадисга шубҳа,   баъзида нафрат  ва масхара қилиш билан   эшитиб уни ўрганишларига сабабчи бўлишдир ва улар бунга муваффақ ҳам бўлишмоқда. Бунинг учун Ислом ҳақида турли уйдирма, эътироз ва ақлни чалғитадиган саволлар, фалсафалар ва бўхтонларни тарқатишади. Бу каби нарсалардан инсон қалбида Исломни ўзи аслида нима, фойдалими ёки фойдасизми, мен бундан қандай фойда олишим мумкин – деган ният билан ўқиш топилмай қолади. Аслида эса инсон ҳар қандай китобни қўлига олиб ўқиганда ўшандай ниятлари бўлади. Шу ниятда ўрганганлари аниқ иймонга киришмоқда. Бунга бир мисол Умар розияллоҳу анҳудир. У  қуролини олиб шиддат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилиб,  ишни тугатиб қўймоқчи бўлди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар сиғинадиган бутларни ботил ва тутган йўллари нотўғри эканлигини айтаётган эдилар. Улар ҳақида нозил бўлган оятларни уларга эшиттираётган эдилар. Ҳазрати Умар буни қабул қилолмади ва бундан қутилишни қасд қилиб кўчага чиқди. Ярим йўлга етганида бир кишига йўлиқди, у бунчалик шиддат билан қаерга кетаётганини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилиб ишини битириш учун кетаётганлигини айтди. Шунда “Сен аввал синглинг билан куёвингни ишини битир, улар аллақачон исломни қабул қилиб бўлишган” деди. Умар янада ғазаб отига миниб синглисининг уйига қараб юрди. Яқинлашганда куёви ва синглисига бир саҳоба Қуръон ўқитаётганини эшитди. Шиддат билан  кириб куёвини ўлдирмоқчи бўлди, синглиси орага тушган эди юзига шапалоқ тортиб юборди. Йиқилиб юзидан қон оқишни бошлади ва “Эй Умар, ўша сен эмиб катта бўлган онани мен ҳам эмиб катта бўлганман. Жонимни олишинг мумкин лекин динимдан қайтаролмайсан” деди. Шунда Умарнинг синглисига раҳми келди ва қалби юмшади. Сўнг ўша нафрат чиққан шафқатли қалб билан “Нима ўқиётган эдингиз” деб сўради. Улар “Тоҳа” сурасининг аввалини ўқишаётган эдилар. Умар уни ушлаш учун ювиниб чиқди ва ўша қалб билан суранинг аввалини ўқиди. Бу сафар Қуръон унинг қалбига қаттиқ таъсир қилди. Тил эгаси бўлгани учун бу банданинг сўзи эмаслигини ҳис қилди ва ўша заҳотиёқ иймон келтириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошилди. 

Уламолар   “Умар бундан аввал ҳам Қуръонни бир неча бор эшитган эди, лекин қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нафрат билан эшитган эди. Синглисига қалби эриган вақтда эса асли нималигини билиш учун ўқиди. Шунинг учун Қуръон унинг қалбига таъсир қилди”деганлар. Сиз айтган нарса ҳам ўша ботил фалсафанинг биридир. Чунки, мусулмон бўлганлар закот чиқариш учун молидан қирқдан бирини ва экиннинг ушрини бериш учун эса, борини ўндан бирини ажратадилар. Бу ўн тонна ҳосил олган бир тоннасини ажратади деганидир. Бир йилда икки бор ҳосил олса, икки тонна дегандир. Уларда асосан хурмо бўлган. Бир тонна хурмони нархини ўзингиз чиқариб олаверинг. Мусулмон бўлмаганлар эса, берадиган жизяси бир йилига битта қўйчалик ҳам бўлмаган. Араблардаги қўйлар эса, биздаги қўзилардан фарқ қилмайди. Қолаверса, улардан олинган солиқлар биздаги пенсия каби ишдан қолганларида ва бемор бўлганларида уларнинг ўзларига умрлари охиригача бериб турилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat