Ассалом алайкум ҳазрати шайх жаноблари мени сизга саволим бор эди.
Бир куни мен таксига чиқдим ораси унча узоқ эмас эди. Хуллас 500 сўмга келишдик. Мени ёнимда пулим йўқ эди, ўзимча уйдан олиб беришни режалаштираётган эдим. Уйга борсам ҳеч ким йўқ қўшнимдан олиб бериб тураман десам ҳам аксига олиб бировда пул йўқ. Биров уйда йўқ, мен уйга кириб 500 сўмлик ул-бул нарса олиб чиқиб бераман десам ҳалиги таксичи кетиб қолибти. Лекин мен ундан қочганим йўқ, Аллоҳ гувоҳ кейин мен уни излаб ўша тўхтатган жойимга излаб бир неча марта бордим леким топа олмадим. Шайх жаноблари мен бу қарзимни қандай узсам бўлади. Эртага бўладиган савол-жавобдан Аллоҳдан қўрқаман айтинг нима қилай. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ушбу эҳсонингиз учун ташаккур! Агар мазкур одамни топишдан умидингиз узилса, ўша маблағни камбағал одамга беринг.